Роналду Кевин де Брюйнега ўта катта маош гаплашиб беряпти

“Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду клуб раҳбариятини “Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне олиб келишга кўндирмоқчи бўляпти.

Mirror нашрининг ёзишича, Роналду саудияликлардан  бельгиялик ҳужумкор футболчига бир ҳафта учун 1 миллион фунт миқдорида маош ажратишни сўраган.

Роналду агар Кевин де Брюйне клубга қўшилса, “Ан-Наср” Саудия Арабистонининг энг қудратли жамоасига айланишига ишоняпти.

33 ёшли плеймейкернинг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди. Кевин де Брюйненинг ўзи аввалроқ Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга мойиллик билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!