Роналду Ла Лигада бош билан урган голлари сонини 50тага етказиб олди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 27-турдан “Реал” Мадридда “Хетафе”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби”нинг 2та голига муаллифлик қилган Криштиану Роналду Ла Лигада бош билан киритган голлари сонини 50тага етказиб олди. Бу эса 2003/04 йилдан буён Испания чемпионатида тўп сурган футболчилар ўртасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Маълумот учун, 33 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 21та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 16та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар