Роналду “Манчестер Юнайтед” нега чемпион бўлмаслигини айтди
“Манчестер Юнайтед”да икки маротаба ўйнаган Криштиану Роналду нега ҳозирги жамоа Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқа олмаслиги сабабларини келтириб берди.
- “Манчестер Юнайтед” бу мавсум Премьер-лигани юта олмайди. Улар жуда кўп очко йўқотди ва етакчилардан орқада қолиб кетди.
Жамоада жуда яхши ўйинчилар кўп. лекин улар “Манчестер Юнайтед” қандай клуб экани ҳақида умуман тушунчага эга эмас, - деди Криштиану Роналду таниқли журналист Пирс Морган билан суҳбатди.
40 ёшли ҳужумчи ўз даврида икки маротаба манчестерлик шарафини ҳимоя қилиб, умумий ҳисобда 346 та учрашувда иштирок этган. Роналду бу баҳсларда 145 та гол ва 72 та ассист муаллифи бўлган.



Фикрлар