Роналду: "Манчестер Юнайтед"нинг ҳозирги ҳолати менинг кўнглимни ранжитяпти"
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг ҳозирги ҳолатини танқидий баҳолади.
– Менинг кўнглимни ранжитяпти, чунки клуб – дунёдаги энг муҳим клублардан бири ва ҳали ҳам қалбимда яшайди. Келажак учун асос яратиш мақсадида билимли ва ақлли одамларнинг маслаҳатларига амал қилиш керак. "Манчестер Юнайтед"нинг кўп йиллар олдинги ҳолатини қайта тиклаш лозим. Никки Батт, Гари Невилл, Рой Кин, Бекҳэм – улар улкан ўйинчилар бўлишди, аммо уларда ёшлар ҳам бор эди.
Ҳозирги кунда "Манчестер Юнайтед"да структура йўқ. Умид қиламанки, келажакда бу ўзгаради, чунки клубнинг аъло даражадаги потенциали бор. Бу сўнгги юз йил ичидаги энг муҳим клублардан бири.
– Сиз МЮ натижаларини кузатяпсизми? Улар қанчалик ёмон ўйнаётгани сизга оғир тушяптими?
– Албатта, мен у ерда кўп йиллар ўйнадим, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлдим, Олтин тўпни қўлга киритдим, 12-13-14 титулни қўлга киритдим. Такрорлайман: "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам қалбимда. Мен бу клубни яхши кўраман. Аммо ростгўй бўлиш керак: улар нотўғри йўлда. Ўзгаришлар керак. Ва менимча, бу нафақат мураббий ва ўйинчилар ҳақида – деди "Ан-Наср" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Пирс Морганга берган интервьюсида.



Комментарии