Роналду майдонга тушмаган ўйинда "Юнайтед" очко йўқотди

АПЛ 31-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

"Тулкилар" сафида Келечи Ихеаначо гол урган бўлса, манкуниаликлар таркибидан Фред бунга жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, Рангник шогирдлари ҳисобидаги очколари сонинпи 51 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. 37 очкога эга "Лестер" 9-поғонани банд этган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!