Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби сардори Криштиану Роналду клубдан кетиши мумкин. Бу ҳақда таниқли мутахассис Бен Жейкобс ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Менимча, у яна бир мавсум қолади. Роналдунинг Саудияда якунламаган ишлари жуда кўп, унинг шахсиятидан келиб чиқсак, Криштиану бу вазиятда шунчаки таслим бўлиш йўлини танламайди. 

Ҳозир унинг жамоаси лигада 2-ўринни банд этиб турибди, Саудия суперкубоги ва Осиё чемпионлар лигаси "Наср" учун якунланди. Қолаверса, "Ал-Ҳилол"га қарши сўнгги ўйинда у майдондан четлатилди. 

Тўғри, португал курашишдан қочмайди. Лекин охирги пайтдаги вазиятлар унинг асабийлашишига сабаб бўлмоқда. Мухлисларнинг унга "Месси, Месси", дея бақиришлари ҳужумчининг ўзини назорат қила олмаслигига сабаб бўлмоқда. Балки шу воқеалар сабаб "Криш" Саудияни тарк этишга эртароқ қарор чиқарар...", - деди Саудия футболи бўйича мутахассис ҳисобланган Жейкобс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!