Роналду Месси ва Роббенни ортда қолдирди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Ганага қарши учрашувнинг энг яхшиси деб топилди. Жамоа сардори 65-дақиқада пенальтидан ҳисобни очганди. 

37 ёшли форвард 5 та мундиалда гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланиб, рекорд ўрнатди. Шунингдек, Роналду еттинчи марта ўйиннинг энг яхшиси бўлди, бу ҳам рекорддир. 

Бу мукофот жаҳон чемпионатларида 2002 йилдан бериб келинади. Лионель Месси ва Арьен Роббен Криштианудан биттага ортда қолмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!