Роналду МЮдаги келажаги ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Эрик тен Ҳаг бошчилигидаги “қизил иблислар” келаси мавсумда соврин юта олишига умид билдирди. Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар сўнгги кубокни 2017 йилда қўлга киритган эди (Европа лигаси).
"Мен тен Ҳаг жамоага катта ёрдам беришига ишонаман. Умид қиламанки, кейинги мавсумда биз совринлар қўлга кирита оламиз. Футболчилар ўз устида ишлаши керак. Кўрамиз, келажакда нима бўлар экан”, - дея Роналдунинг сўзларини келтиради “Манчестер Юнайтед” расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ўтган ёзда Туриннинг "Ювентус" клубидан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Португалиялик футболчи ўтган мавсумда Премьер-лигада 18 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар