Роналду нега жаҳон чемпионатида захирага "михланган" эди?

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ-2022 да Криштиану Роналдуни нега захирада қолдиришга қарор қилганини тушунтирди.

“Роналду дастлабки учта ўйинда майдонга тушди ва кейин биз уни тактик жиҳатдан захирада қолдиришга қарор қилдик. Бу жамоа манфаатини кўзлаб қабул қилинган қарор эди. Мен ва менинг мураббийлар штабим жамоа учун қўлидан келган барча ишни қилиш ҳақида ўйладик, бунда шахсий ҳеч нарса йўқ эди.

Агар биз мусобақани эрта тарк этмаганимизда, эҳтимол бу масала муҳокама қилинмаган бўлар эди. Қарор тактика эди”, - деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ЖЧ-2022 да чорак финалгача етиб борган ва шу босқичда Марокашга имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
10/01/2024 15:20
Огзига сикай, шу Сантушди. Уйиндан олмаганида Ронди, балким натида болакча болар эди