Роналду ўйинчи танлади ва “Ан-Наср”дан уни олишни талаб қилмоқда

Криштиану Роналду Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан бери жами 68 та гол урган бўлса-да, “Ан-Наср” билан бирор нуфузли совринга эга чиққани йўқ.

Португалиялик юлдуз бу камчилик ечимини таркибни кучайтиришда кўрмоқда. Роналду жамоага “Манчестер Сити” ва Хорватия терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Матео Ковачичнинг олиб келинишини кутмоқда.

Криштиану бу масалада “Ан-Наср” клубидан Ковачични қишки трансферлар даврида харид қилишни сўраяпти. Бу ҳақда журналист Жеймс Бенг хабар тарқатди.

“Ан-Наср” машҳур футболчининг розилигини олиш учун унга ҳафтасига 1 миллион фунт тўлашга тайёр. Қолаверса, Ковачич келадиган бўлса, клуб Садио Мане ва Талиско каби ўйинчилардан бири билан хайрлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!