Роналду ўз ўйинларидан кўнгли тўлмоқда
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳаракатларидан кўнгли тўлмоқда. Бу ҳақда “қаймоқранглилар” устози Зинедин Зидан Испания чемпионати 24-турида “Бетис” (5:3) билан бўлган ўйиндан сўнг маълум қилган. Бу ўйинда португалиялик футболчи битта голга муаллифлик қилган.

Роналду гол урганидан мамнун. Мен ҳам хурсандман. Аммо бу бутун жамоанинг меҳнати эканлигини тушуниш керак. Сўнгги беш турда биз 23 гол урдик. Бундан мамнун бўлишимиз керак, – дейди франциялик мутахассис.