Роналду ўзи билан ўйнаган икки юлдузни “Ан-Наср”га ўтишга кўндирди
Криштиану Роналду “Реал”да ва “Манчестер Юнайтед”да ўзи билан ўйнаган икки юлдузни “Ан-Наср”га ўтишга чақиряпти.
“Реал” сардори Начо мадридликлар сафида сўнгги мавсумини ўтказди. Унга Европанинг турли клубларидан чорловлар бор. Бироқ Роналдунинг даъвати кўп нарсани ўзгартириши мумкин.
Иккинчи номзод ҳам “Реал”, ҳам “Манчестер Юнайтед”да португалиялик юлдуз билан бирга ўйнаган Каземиро. Манчестерликлар катта маош олаётган ва кутилган самарани бермаётган бразилиялик ярим ҳимоячидан тезроқ қутилмоқчи.
Каземиронинг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтиб, моддий аҳволини яхшилаб олишга қарши эмас.
“Ан-Наср” раҳбарияти жамоада ижобий ўзгаришларни ясай олган 39 ёшли ҳужумчининг ўзига ҳам шартномани узайтириш таклифи билан чиққан.
Фикрлар