Роналду ўзидан зўр футболчи кимлигини айтди
Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи икки маротаба ўйнаган Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши вингер ҳақида саволга жавоб берди.
- Агар статистика, барқарорлик ва таъсирни ҳисобга олсак, АПЛ тарихидаги энг зўр ҳужумкор футболчи бу Муҳаммад Салоҳ бўлиши керак.
Унинг “Ливерпуль” учун шу йиллар давомида қилган ишлари ажойиб. Муҳаммад ҳақиқий ғолиб, энг муҳим ўйинлар тақдирини ҳал қилади.
Кўпчилик Тьерри Анрини Салоҳ билан солиштиради, лекин Анри ҳеч қачон жамоаси учун Чемпионлар лигасини ютиб бермаган.
Европада энг муҳим пайтларда Муҳаммад Салоҳ асосий совринни қўлга киритади. Айнан шу жиҳат ҳақиқий қиролларни бошқалардан ажратиб туради, - дейди Криштиану Роналду.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида “Ливерпуль”ни тарк этишини маълум қилган эди. Амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача тузилганига қарамай, томонлар футболчининг 2026 йил ёзида кетиши бўйича келишиб олган.
Фикрлар