Асосий мазмунга ўтиш

Роналду "Пахтакор" билан ўйиндан олдин баёнот берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Криштиану зўр формада

Португалия миллий терма жамоаси ва «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати 12-турида «Ал-Холуд» устидан 5:3 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Аъло ғалаба, аъло жамоавий ўйин. Жамоага хет-трик билан ёрдам берганимдан хурсандман», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқда.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида 41 ёшли форвард кетма-кет уч бор гол урди — 66-, 74- ва 81-дақиқаларда. Шу тариқа португалиялик юлдуз профессионал фаолиятидаги голлар сонини 985 тага етказди ва эркаклар футболидаги шахсий жаҳон рекордини янада яхшилади. 1000 та гол маррасига етиши учун унга яна 15 та гол талаб этилади.

«Ан-Наср» ушбу ғалабадан сўнг очколарини 28 тага етказди ва турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 2 ноябрь куни сафарда ўзбек клуби «Пахтакор»га қарши бўлиб ўтади. Беллашув бошланиш вақти — соат 18:45.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ