Роналду пенальтидан фойдалана олмаган ўйинда

Ҳозиргина Италия кубоги, ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги "Ювентус" - "Милан" баҳси ўз якунига етди. Ушбу баҳсда иккала жамоа ҳам дарвозаларга йўл топа билишмади. Натижада, туринликлар сафардаги гол фактори билан финалга йўл олди. 

Таъкидлаш жоизки, учрашувнинг катта қисмини миланликлар бир киши кам бўлиб ўтказди. Анте Ребич ўта қўпол ҳаракати учун тўғридан тўғри қизил карточка билан жазоланди. Аввалроқ, Роналду "Милан" дарвозаси томон белгиланган пенальтидан фойдалана олмаганди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси эртага (бугун) тунда, "Наполи" - "Интер" баҳсида аниқланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)