Роналду Португалия терма жамоасидан кетганига шаъма қилдими?
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Марокашдан учралган мағлубиятдан кейин "Инстаграм"даги саҳифаси орқали мурожаат йўллади.
– Португалия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш фаолиятимдаги энг катта орзу эди. Яхшиямки, мен халқаро миқёсда кўплаб совринларни қўлга киритдим, шу жумладан, Португалия учун ҳам, лекин мамлакатимиз номини дунёда энг юқори даражага кўтариш менинг энг катта орзум эди.
Мен бу орзу учун қаттиқ курашдим. 16 йил давомида жаҳон чемпионатларида гол урган 5 та иштирокимда, ҳар доим буюк ўйинчилар билан бирга ва миллионлаб португалияликлар томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда, мен бор кучимни бердим, боримни майдонда қолдирдим. Ҳеч қачон юзимни ортга қаратмадим ва ҳеч қачон бу орзумдан воз кечмадим.
Афсуски, кеча орзу сўнди. Бунга алоҳида муносабат билдириш шарт эмас. Ҳамма билишини истардимки, кўпчилик айтатганига, ёзганига, тахмин қилганига қарамай, лекин менинг Португалияга бўлган муносабатим бир лаҳзага ҳам ўзгармади. Ҳар доим жамоа мақсади учун курашадиган оддий бир одам бўлганман ва ҳеч қачон жамоадошларим ҳамда ватанимдан юз ўгирмаганман.
Ҳозирча айтадиган кўп гапим йўқ. Раҳмат, Португалия. Раҳмат, Қатар. Орзу давом этаётган пайтида жуда гўзал эди... Энди яхши маслаҳатчи бўлиш ва ҳар бирига ўз хулосаларини чиқаришга имкон бериш вақти келди", - дея ёзиб қолдирди футболчи.
Фикрлар