"Роналду пулни танлади, унинг терма жамоага чақирилишига шубҳам бор" - футбол агенти

Криштиану Роналду "Ал-Насср" клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекканидан хабарингиз бор.

Футбол агенти Пауло Барбоса 37 ёшли ҳужумчининг риёдликлар сафига кўчиб ўтгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "У кўпроқ пул ишлаш вариантини танлади, лекин бу қимматга тушишини тушуниб турибди. Энди Роналдунинг терма жамоага чақирилишига шубҳам бор",-дея Барбоса сўзларини келтирмоқда "Sport Express" нашри.

Криштиану "Насср" таркибида йилига тахминан 200 миллион евро ишлаб топиши айтилмоқда. Бунгача у "Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Ювентус" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ, 37 ёшли футболчининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этмоқчи эканлиги айтилаётганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!