Роналду қачонгача тўп тепишини айтди

“Ан-Наср”нинг 38 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳали профессионал фаолиятини якунламоқчи эмас.

Европа юлдузларига Саудия Арабистонига йўл очиб берган португалиялик юлдуз клуби билан шартномани 2027 йилнинг охиригача узайтирмоқчи.

Ўтган йили Роналду “Манчестер Юнайтед” билан юзага келган можаро туфайли шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган эди. Кутилмаганда, Криштиану жорий йилнинг 2 январида  “Ан-Наср” билан шартнома имзолади. Келишув 2024-2025 йилги мавсумнинг охиригача тузилган.

Report нашрининг ёзишича, моҳир тўпурар 2026 йили бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашмоқчи. Шу боис, клуб билан янги келишув тузиш истагини билдиряпти.

Навбатдаги жаҳон чемпионатига уч мамлакат – АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!