Роналду қимматбаҳо футболчининг Саудияга келишни кутяпти

Криштиану Роналду “Ан-Наср” билан шартнома имзолаб, Европанинг кўплаб машҳур ўйинчилари учун Саудия Арабистонига йўл очиб берди.

Football Insider нашрининг ёзишича, жамоаси билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган 39 ёшли португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”дан бразилиялик легионер Антонининг “Ан-наср”га ўтиши кутмоқда.

Маълумотларга қараганда, риёдликлар “Барселона” ҳужумкор футболчиси Рафиньяни “Ан-Наср”га ўтишга кўндира олмаганидан кейин Антонига эътибор қаратган.

Манчестерликлар Антонини 2022 йилнинг ёзида катта умидлар билан “Аякс”дан 95 миллион еврога трансфер қилганди. Бироқ бу футболчи кутилган ишончни оқламади.

Антони “Юнайтед”га келганидан бери барча турнирларда 82 маротаба майдонга тушию, ўз ҳисобига 11 та гол ва 5 та ассист ёздириб қўйди.

Айни пайтда бразилиялик қанот ҳужумчисининг трансфер нархи бир неча баравар арзонлашиб, 25 миллион еврога тушиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!