Роналду "қора анъана"сига нуқта қўя олмади

Португалия Марокашга қарши чорак финал ўйинида мағлуб бўлиб, чемпионатдаги юришини тўхтатди. Сантуш Роналдуни захирада қолдириб, 51-дақиқада майдонга туширди.

Криштианунинг бу ўйинда гол кирита олмагани уни "қора анъана"си давом этишини билдиради. Ҳужумчи мундиалнинг плей-офф ўйинларида бирор марта ҳам гол ура олмаган. У плей-офф босқичларида 570 дақиқа ўтказган ва рақиблар дарвозасига 27 та зарба йўллаган.

Роналдунинг жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси 4-ўрин ҳисобланади. У ва жамоаси 2006 йилги мундиалнинг ярим финалида Францияга мағлуб бўлиб, 3-ўрин учун курашда Германияга енгилган. Охир-оқибат, чемпионатда 4-поғонани олган.

Ушбу мундиал Роналду учун сўнгиси эди. У Португалия чемпион бўлса, фаолиятини тугатишини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!