Роналду "Реал" легионерини А Серия олиб келади

"Реал" ҳимоячиси Марсело ёзда "Ювентус" таркибини тўлдириши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, жорий мавсумда жароҳатлар сабаб "қаймоқрангликлар" сафида майдонга кам тушаётган бразилиялик футболчига кўплаб клублар қатори туринликлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Манбада таъкидланишича, ҳимоячининг "кекса синьора"га трансфери амалга ошишида Марселонинг яқин дўсти ҳисобланадиган Криштиану Роналдунинг ўрни юқори бўлиши мумкин.

Ўтган йил қишги трансфер ойнаси вақтида португалиялик футболчи бразилиялик ҳимоячини Туринга кўчиб ўтишига кўндиргани, Марсело эса "Реал" раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишини сўрагани хабар қилинган эди. Аммо номаълум сабаблар туфайли ушбу трансфер амалга ошмай қолганди.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи "Реал" либосида Ла Лига баҳсларида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голлик узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!