Роналду саҳифасига реклама жойлаштириш қанча туради? Футбол юлдузлари қандай даромадларга эга?
Одамлар дунёнинг энг яхши футболчилари шахсий самолётларда учишига, ўз оролларида яшашига ва деярли барча нарсага қодир эканлигига эътибор беради. Улар ҳақиқатдан ҳам жуда бой ва уларнинг даромадлари фақатгина спорт билан боғлиқ эмас. Келинг, машҳур футболчилар қандай даромад манбаларига эга эканлигини кўриб чиқамиз.
Футбол сайёрамиздаги энг машҳур спорт тури ҳисобланади. Футболчилар қаерга бормасин, одамларнинг эътибор марказида бўлади ва шунинг учун жаҳоннинг энг таниқли брендлари улар билан реклама шартномаларини тузишга интилади. Замонавий футболни рекламасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жуда кўплаб видео, баннер ва плакатларда футболчиларни кўришга одатланганмиз.
Бундан ташқари, ўйинчиларнинг ўзлари учун бундай ҳамкорлик жуда фойдалидир, чунки бу уларни янада улуғворликка эришишига имкон беради.
Кўплаб футбол юлдузлари "тўп ўйнаш" қобилияти туфайли шу қадар машҳурликка эришдики, кийим-кечак, парфюмерия ва бошқа кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи брендларни яратишди. Кимдир спорт буюмларини, кимдир озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаради... Футболчилар томонидан яратилган брендлар жаҳон бозорида уларни жиддий тарзда танитди.
Айни пайтда спортчилар, хусусан, футболчилар учун энг катта даромад манбаларидан бири бу Instagram саҳифасидир. Масалан, Криштиану Роналдунинг саҳифасига битта реклама жойлаштиришнинг нархи 1 млн доллар туради, Неймарнинг саҳифасида 720 минг доллар ва Мессиникида 650 минг! Тасаввур қилинг, бу қанчалар катта рақамлар! Баъзи футболчилар ижтимоий тармоқлар орқали клубда ишлаб топадиган маошига яқин пул топмоқда.
Миллионлаб долларлик бойликка эгалик қилганингизда ҳар доим йирик лойиҳаларга қўл уришингиз ва пулингизни сармоялашингиз зарур. Баъзи дунё юлдузларида аллақачон ўзларининг футбол жамоалари мавжуд. Масалан, Дэвид Бэкхэм МЛС чемпионатида қатнашувчи "Майами" клубининг эгаси, Жерар Пике ҳам Испанияда футбол клубига эгалик қилади. Буларнинг барчаси футболчиларга катта фойда келтиради!
Фикрлар