Роналду тўймайди, жонга тегди

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва Португалия терма жамоаси етакчиси  Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Менимча, унинг менталитети уни буюк футболчига айлантирди. У 35 ёшда лекин 15 йилдан бери юқори савияда ўйнаяпти. У доимо кўпроғини истайди. Роналду Чемпионлар лигаси кубокларини, Португалия терма жамоаси билан совринларни, шахсий увонларни кўпроқ қўлга киритишни ва албатта, кўпроқ гол уришни хоҳлайди.  Хатто, машғулотларда ҳам энг муҳим голларни уриши жонга тегади. Бу уни майдонда энг муҳим ўйинчига айлантирадиган хусусият, - дейди Бернарду Сильва.

Ҳозир  “Ювентус” таркибида порлаётган  Криштиану Роналду ўз вақтида Португалия, Англия, Испания чемпионатларида ҳам нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)