Роналду UFC жангчисига қимматбаҳо совға берди (фото)

Футбол тарихида энг кўп гол урган ҳужумчи Криштиану Роналду оғир вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганнуга қимматбаҳо совға берди.

Фрэнсис Нганну 28 октябрь куни Саудия Арабистонида ташкил этиладиган бокс кечасида профессионал бокснинг WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюрига қарши жанг қилиши лозим.

Роналдунинг Нганнуга тақди қилган соати Heart of Ronaldo серияси очтида Jacob & Co компанияси билан ҳамкорликда чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Бу соатнинг нархи 100 минг еврога баҳоланмоқда.

63381be7dbb3eacb2b539970c1f87b4e

Тайсон Фьюри профессионал фаолияти давомида 33 та жангда ғалаба қозонган ва бир марта дурнг қайд этган. Кучли зарба соҳиби 24 та рақибни муддатидан олдинг енгган. 

Аралаш жанг санъатлари устаси Нганну эса 17 марта ғолиб чиққан ва учта учрашувда имкониятни бой берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!