Роналду: "Уйга қайтганимдан хурсандман"

Роналду Португалия терма жамоасининг ўйинлари ҳақида гапирди.

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси жойлашган жойга етиб келди.

"Уйга қайтганимдан хурсандман. 2024-йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг иккита ўйини олдидан максимал даражада мотивация”, — дея хабар қолдирди 38 ёшли тўпурар ижтимоий тармоқларида.

Португалия сентябрда Евро-2024 саралаши доирасида иккита ўйин ўтказади. Роберто Мартинес шогирдлари Словакия ва Люксембург терма жамоалари билан куч синашади. Учрашувлар 8 ва 11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!