Роналду ва Бенземанинг клублари "Реал" етакчисини қўлга киритишмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда TodoFichajes.

Манбага кўра, 39 ёшли хорватиялик футболчига "Ан-Наср" ва "Ал-Иттиҳод" қизиқмоқда. Бу клубларда Лука Модричнинг собиқ жамоадошлари Криштиану Роналду ва Карим Бензема тўп сурмоқда. Саудиялик клублар Модричга икки йиллик шартнома ва 100 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилишга тайёр.

Бироқ, "Реал" тажрибали ярим ҳимоячини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Мадрид клуби Модрич билан шартномани келаси йилнинг ёзигача узайтиришни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!