Роналду ва Жоржинанинг бўлажак фарзанди қиз. Жуфтлик унга исм танлади (Видео)
Ads

 

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду маъшуқаси Жоржина Родригес билан бўлажак фарзандига исм танлади.

Роналду Instagram’даги саҳифаси орқали жонли видео уюштириб, Жоржина ва катта ўғли кичик Криштиану билан бўлажак фарзанди – қизига исм танлади. Роналду бўлажак қизи исмининг биринчи қисмини, Жоржина эса иккинчи қисмини танлади. Натижада жуфтлик Алана Мартина исмида тўхталди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 3 фарзанднинг отаси ҳисобланади. Кичик Криштиану 7 ёшда, эгизаклар Ева ва Матео эса шу йилнинг июн ойида таваллуд топганди. Унинг барча фарзандлари суррогат онадан дунёга келган.