Роналду ва Лаутаро ЖЧ омадсизлари рамзий жамоасидан жой олди
"Sofascore" таҳлилчилари Жаҳон чемпионатида энг ёмон ўйин намойиш этган футболчилардан иборат рамзий жамоани тузиб чиқди.
Ажабланарлиси, рўйхатда 5 карра "Олтин тўп" соҳиби Криштиану Роналду, мундиал ғолиби Лаутаро Мартинес каби номларни кўриш мумкин.
37 ёшли ҳужумчи бирорта учрашувда тўлиқ ҳаракат қилмади. Лаутаро эса аксарият вазиятларда жамоадошлари яратган имкониятларни кўкка совургани билан ажралиб турди.
Қуйида ЖЧ-2022 омадсизларидан тузилган рамзий жамоа билан танишинг.
Дарвозабон: Эдуар Менди (Сенегал).
Ҳимоячилар: Сержиньо Дест (АҚШ), Камиль Глик (Польша), Абду Диалло (Сенегал), Бартош Берешиньски (Польша).
Ярим ҳимоячилар: Мэтью Лекки (Австралия), Хван Ин Бом (Жанубий Корея), Жексон Ирвейн (Австралия), Рубен Варгас (Швейцария).
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду (Португалия), Лаутаро Мартинес (Аргентина).
Фикрлар