Роналду ва Месси ҳам аввалгидек эмас

Жозе Моуриньо “Тоттенхэм”га қайтдан Гарет Бэйл ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Етти йил – катта муддат. Бу вақт ичида жаҳон футболида ўзгармайдиган футболчи борми? Ҳозир Бэйл умуман бошқа футболчи. “Тоттенхэм” буни тўғри қабул қилиши керак. Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳам етти йил аввал қандай футболчи бўлганига бир эътибор қаратинг. Ҳамма ўйинчиларда ҳам ўзгариш бўлади.

Бэйл кўп меҳнат қиляпти. Бирорта машғулотда бир дақиқани ҳам зое кетказмайди. У ҳали майдонда 90 дақиқа ўйнай олмайди. Лекин у ўсишда давом этади. Гарет тез орада яхши формага кириб олади,  - деди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!