Роналду хайрли ишга қўл урди

Туркия ОАВ тарқатган хабарга кўра, Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду хайрли ишга қўл урган. Гап шундаки, португалиялик футболчи Покистонда алоқа йўллари (коммуникация) учун пул ажратган.

Бу мамлакатда ҳар йили 100 минглаб одам нотоза сув оқибатида вафот этади. Тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун қурилаётган янги иншоотлар учун футболчи 15 миллион фунт стерлинг йўналтирди.

Маълумот учун: Пакистон аҳолиси 207 миллиондан кўпроқни ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар