Роналду
Ads

Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га кўчиб ўтиши жамоа акцияларининг қимматли қоғозлар бозорида кескин кўтарилишига сабаб бўлди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра ушбу ўсиш 55,15% ташкил этган. Айтиш лозимки, “кекса синьора”нинг айни дамдаги 1 дона акцияси 1 евродан қимматроқ ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 33 ёшли футболчини “Реал”дан 112 миллион еврога сотиб олган эди. Роналдунинг маоши эса йилига 30 миллион еврони ташкил этади.

Минбар

Барча блоглар