Роналду “Ювентус”га катта зиён келтирди

Яқинда Италия прокуратураси “Ювентус” клуби ўз сафида ўйнаган Криштиану Роналдуга 20 миллион евро миқдоридаги маошни яширинча берганини аниқлаган эди.

Энди туринликларга солиқдан қочгани ва ноқонуний хатти-ҳаракатлари учун 60 миллион евро миқдорида жарима юкланиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Прокуратура “Ювентус”ни 2019-2021 йиллардаги фаолиятини текширмоқда. Бунга клуб раҳбарияти ҳужжатларни сохталаштиришга урингани сабаб бўлгани айтиляпти.

Роналду 2018-2021 йиллар давомида “Ювентус” таркибида жами 134 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 101 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 22 та голли пас узатган.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!