Роналду

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага келгандан буён клубга 88 миллион евро фойда келтиришга улгурди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу пуллар клуб атрибуткалари савдосидан, йиллик абонементлар сотувидан ва ҳомийларни жалб қилиш орқали топилган.

"Ювентус" Роналдуни “Реал”дан 117 миллион еврога сотиб олганини инобатга олганда, Криштиану ўзининг трансферини оқлашига яна 29 млн евро қолган қолос.

36 ёшли португалиялик футболчи ўтган давр мобайнида “Ювентус” сафида жами 121 та ўйинда майдонга тушди ва 92 та гол ҳамда 22 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар