Роналдудан қарзимиз йўқ!

  • 7 декабрь, 2022, 09:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқинда Криштиану Роналду “Ювентус”да қолиб кетган 19,9 миллион евро миқдоридаги ҳақини ундириш учун юристларини ишга солгани ҳақида хабар тарқатилган эди.

Tecno

Турин клуби бош директори  Маурицио Арривабене бу хабар бўйича баёнот берди.

- Менинг билишимча, Роналдудан ҳеч қандай қарзимиз йўқ, - деди Маурицио Арривабене.

Шунга қарамай, журналистлар Арривабенедан 2021 йили унинг телефондаги суҳбатлашуви бўйича ҳам маълумот сўради. Ўшанда бу раҳбар клубнинг португалиялик ўйинчидан қарзи борлигини айтган гапларининг аудиоси тарқалиб кетганди.

- Ўшанда айтилган гап, пандеми даврида тўхтатиб қўйилган маош ҳақида эди, кейин бу пуллар тўлаб берилган, - деди Арривабене Football Italia нашрига.

Роналду 2018-2021 йиллар давомида “Ювентус” сафида 134 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 101 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!