Роналдудан қўрқмайман!

  • 19 сентября, 2021, 19:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га келганидан кейин жамоани тарк этиш истагини билдирган Эдинсон Кавани бу фикридан қайтди.

Tecno

Португалиялик юлдузга 7-рақамни топширган 34 ёшли уругвайлик ҳужумчи асосий таркибдаги жойини ундан тортиб олиш учун рақобатга тайёрлигини билдирди.

Кавани 2020 йилнинг ёзида ПСЖ билан шартномаси якунланганидан кейин “Манчестер Юнайтед”га қўшилганди. Бу жамоа  таркибидаги дебют мавсумини ишончни оқлагани учун уннинг шартномаси 2022 йилнинг охиригача узайтирилди.

Криштиану Роналду келиши билан Каванининг асосий таркибга кириш имконияти пасайиб кетди. Жорий мавсумда уругвайлик юлдуз атиги 37 дақиқа ўйнади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию