Роналдуга бундан ортиқ ҳақорат бўлмаса керак
Криштиану Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этаётганлар орасида жамоаси бўлмаган ягона футболчи ҳисобланади.
37 ёшли ҳужумчида бир неча вариантлар бор, албатта. Араб клублари унинг бойлигини сезиларли даражада кўпайтириб беришга тайёр. Таклифлар орасида биттаси Роналдуга умуман ёқмагани аниқ. Балки португалиялик юлдуз уни ўзига ҳақоратдек қабул қилгандир.
Маълумотларга қараганда, Англия чемпионатининг 14-лигасида ўйнаётган “AFC Крю” жамоаси португалиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва футболчига расмий таклиф юборишга ҳам улгурди.
Бу жамоа ўз бюджетидан келиб чиқиб, Криштиану Роналдуга ҳар ҳафта 35 (ўттиз беш) фунтдан тўлашга тайёр.
“AFC Крю” Роналдуни ўзининг энг катта маош оладиган ўйинчисига айлантириш мақсадида унга ҳар мавсум учун 1480 фунт миқдорида пул таклиф қилмоқда.
Фикрлар