Роналдуга жой топилмади
CIES Football Observatory футбол тадқиқатлари маркази 2021 йил якунлари бўйича Англия премьер-лигасининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.
Ташкилот мутахассислар рамзий терма жамоани тузишда футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари орқали уларнинг индивидуал ва жамоавий ўйиндаги самарадорлигини ўлчайдиган CIES Performance Index рейтингига асосланди.
Унга кўра, рамзий жамоадан уч жамоа – “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Челси” ўйинчилари жой олди.
Дарвозасини қўриқлашга “Челси”дан ягона вакил Эдуар Менди лойиқ топилди.
Ҳимоя чизиғига “Ливерпуль”дан Трент Александр-Арнольд, “Манчестер Сити”дан Эмерик Лапорт, Рубен Диеш, Жоау Конселу ўрин олди.
Майдон марказига “шаҳарликлар”дан Родри Эрнандес, Бернарду Сильва ва “Ливерпуль”дан Жордан Хендерсон қўйилди.
Ҳужум учлигини Юрген Клопп шогирдлари – Муҳаммад Салоҳ, Диого Жота ва Садио Мане ташкил қилди.
Фикрлар