Роналдуни ЖЧ-2026 га олиб бормаслик керак!

Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Антонио Фонсека Криштиану Роналдуни Евро-2024даги ўйини учун танқид қилди, шунингдек, турнирнинг чорак финалида Франциядан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

“Францияга қарши ўйин тенг кечди, иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Охирги ўйинларда гол ура олмаганимизни ҳисобга олсак, натижа Португалия учун адолатли деб ўйлайман. Аммо бу жамоанинг иқтидорини ҳисобга олиб, бу Еврода жамоамиздан кўпроқ нарсани кутгандим.

Назаримда, Криштиану Роналду максимум айтадиган бўлсак, Европа чемпионатини ўртача ўтказди. У ЖЧ-2026 учун яхши вариант бўлади деб ўйламайман, бизда ҳужумда бошқа вариантлар бор”, - деди Фонсека Telecomasia.net нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2024 йилги Европа чемпионатининг бешта ўйинида қатнашиб, бирорта ҳам гол уролмади, фақатгина битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!