Роналдуни Месси ва Неймар ёрдамида енгганман!

  • 08 Mar 19:03
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Уругвайлик машҳур ҳужумчи Луис Суарес Неймар ва Лионель Месси билан бирга “Барселона”да ўйнаган даврини эслади.

- Мен 2016 йилги мавсумда Криштиану Роналду билан “Олтин бутса” учун рақобатлашганимда Месси ва Неймар менга жуда катта ёрдам беришган.

Улар пенальтини тепишни менга қолдиришарди ва голли вазиятга олиб чиқадиган кўп пас беришарди. Мен кўпроқ тўп киритишим учун ёрдамлашишарди.  

Хуллас, ўша йили икки жамоадошим тўпурарлик соврини ютишимга кўмаклашган. Бу ҳолат уч нафар юлдуз бир жамоага сиғишини ва фойда келтиришини исботлайдиган яна бир қўшимча исботдир, - деди Луис Суарес.

2015-2016 йилги мавсумда Луис Суарес “Барселона” сафида барча турнирларда 40 тўп киритиб, “Олтин бутса” соҳиби бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!