Роналдуни сотиб олишга тайёр бўлган битта клуб қолди

“CBS Sports” хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду учун битта даъвогар клуб қолди.

Манба айтилишича, фақат "Боруссия" Дортмунд 37 ёшли португалияликни сотиб олишга тайёр. Немис клуби футболчи сотиб олишга ҳам, ижарага олишга ҳам тайёр. Себастьян Аллерда саратон билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганидан кейин раҳбарият унга альтернатив қидирмоқда.

Роналдунинг ўзи "Боруссия"га ўтишга тайёр, чунки “арилар” Чемпионлар лигасида ўйнайди. Шунингдек, ҳужумчи Англия, Испания, Италия ва Германия чемпионлигини қўлга киритган биринчи футболчи бўлиш имкониятига эга бўлади.

Роналдунинг "Спортинг"га қайтмаслиги кафолатланган, чунки бош мураббий Рубен Аморим уни ўз жамоасида кўрмаётганини айтди. "Атлетико" ҳам португалияликни сотиб олишга унчалик қизиқмаяпти.

Роналду 2021 йилнинг августида “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Ўтган мавсум португалиялик барча турнирларда жамоаси доирасидаги 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!