Роналдуни

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду фирибгарлар қурбонига айланди. Гап шундаки, уч йилдан кўпроқ вақт давомида саёҳат компанияси ходимлари португалиялик футболчини алдаб келган.

Агентлар Криштианунинг ишончига кирган ҳолда унинг кредит карта ва кодларини ўзлаштириб олган. Бу ҳақда "Jornal de Notícias" портали хабар беради.

2007 йил февралдан 2010 йил июлгача Роналдунинг "МЮ" ва "Реал"даги фаолияти давомида қаллоблар унинг номидан аслида у амалга оширмаган 200 дан ортиқ саёҳатига буюртма бергани айтилмоқда.

Футболчига келтирилган умумий зарар - 288 минг еврони ташкил этади. Хабар қилинишича, Роналдунинг бундан хабари бўлмаган.
Бу борада "Криш" ягона қурбон эмас. Унинг агентлари Жорж Мендеш, Мануэл Фернандеш ҳамда жамоадоши Нани ҳам алданганлар орасида бўлган.

Фирибгар аллақачон Порто суди томонидан 2017 йили тўрт ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Энди у жабрланувчиларга етказилган зарарларни ойлик тўловлари билан қоплашига мажбур.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию