Роналдунинг кечаги иши антирекордга сабаб бўлди
Криштиану Роналду Европа чемпионатида антирекорд соҳибига айланди.
Португалия терма жамоаси форварди 1/8 финал доирасидаги Словения билан ўйинда пенальтидан фойдалана олмади. Қўшимча бўлимда дарвозабон Ян Облак зарбани қайтарди.
Роналду Европа чемпионатлари доирасида иккита пенальтидан фойдалана олмаган илк футболчига айланди. Ушбу ҳолат илк бора 2016 йилда Австрияга қарши беллашувда содир бўлганди.
Қайд этиш лозим, кеча португаллар пенальтилар сериясида Словенияни таслим этиб, (0:0, 3:0) чорак финалга йўл олди. Ўйиндаги ҳолатдан фарқли у серияда 11 метрлик нуқтадан унумли фойдаланди.
Фикрлар