Роналдунинг Ла Лигада киритган голлари 300тадан ошди
Ads

Аввал хабар берганимиздек Криштиану Роналду кеча Ла Лиганинг 27- турида “Хетафе”га (3:1) қарши баҳсда ўз номига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, 33 ёшли португалиялик футболчи шу куни ўзининг Испания чемпионатидаги голлари сонини 301тага етказиб олди. У бу кўрсатгич борасида фақатгина “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессидан (372та) ортда қолмоқда.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум Ла Лиганинг 21та баҳсида майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 16та гол киритишга эришган.