Роналдунинг маоши қанчага пасайиши маълум бўлди

Calciomercato нашри Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиларининг маошлари қисқариши ҳақида маълумотини чоп этди.

Унга кўра, жамоанинг португалиялик етакчиси Криштиану Роналдунинг маоши 10,36 миллион еврогача қисқарадиган бўлди. Шундан қилиб, у карантинда ўтган хар бир ой учун жорий маошидан 2,59 миллион евро кам оладиган бўлди.

Таъкидланишича, ушбу маошлар қисқартирилиши ортидан туринликларнинг акциялари беш фоизга юқорилаган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)