
Роналдунинг мияси бошқаларникидан тезроқ ишлайдими?
Қатарнинг “Ал-Духаил” клуби ҳимоячиси Мехди Бенатиа “Ювентус”даги собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.
“Роналду - футболчи сифатида ҳам, шахс сифатида ҳам биринчи рақам. У жуда ақлли, ҳатто майдондан ташқарида ҳам. Унинг мияси ҳамиша бошқаларникидан тезроқ ишлайди. Мен унинг дўсти эканлигимдан хурсандман ва унга ҳамиша омад тилайман”, - дейди Бенатиа.
35 ёшли Роналду жорий мавсум "Юве" сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 25 та гол уришга эришди.
Фикрлар