Роналдунинг “қариганда” урган голлари ҳисоблаб чиқилди. Натижа даҳшат!

Одатда, футболда ёши 30 дан ўтган ўйинчилар “қария”га чиқарилади. Катта клубларнинг аксарияти бу ёшдаги футболчиларга узоқ муддатли шартнома бермайди.

Лекин Криштиану Роналдунинг 30 ёшдан кейин Португалия терма жамоасида кўрсатаётган сермаҳсуллиги 200 га яқин мамлакат миллий терма жамоалари ўйинчиларига яхшигина дарс бўлди.

38 ёшли футболчи “Евро-2024” саралаш учрашувида Словакия дарвозасига иккита тўп киритиб, терма жамоасининг  3:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади ва португалияликларни қитъа чемпионатининг финал босқичига олиб чиқди.

Роналду халқаро майдонда урган голлари сонини 125 тага етказиб, ўзига тегишли мутлақ рекордни янгилади.

Бундан ташқари, дублдан кейин Роналду 30 ёшидан кейин урган голлари сонини 73 тага етказди. Бу кўрсаткични ҳали бирор мамлакат терма жамоаси ўйинчиси такрорлай олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
14/10/2023 20:01
Кирол хакикий