Роналдунинг Саудиядаги ажойиб лаҳзалари ҳам мухрланадиган бўлди

Ҳозирда "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилаётган  португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду шарафига музей очилди.

"FourFourTwo" порталининг хабарига кўра, музей Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) жойлашган. У 38 ёшли тўпурарнинг футболчилик фаолиятидаги энг муҳим лаҳзаларни намойиш этади.

Криштиану "Ан-Наср"га 2023 йил бошида ўтган ва клуб билан 2025 йилнинг ёзига қадар меҳнат шартномаси имзолаганди.

Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 13 та учрашувда майдонга тушди ва 15 та гол (3 таси пенальтидан) ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!