Роналдунинг суперрекордига жавоб қайтарган Месси дунёнинг энг зўр тўпурарига айланди
Ads

 

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 16-турида "Эспаньол" дарвозасини ишғол қилиб, 2016 йилда киритган голлари сонини 51 тага етказиб олди. Рақиб дарвозасини сўнгги дақиқада аниқ нишонга олган аргентиналик супертўпурар кучли бешлик мамлакатларидаги барча футбол мусобақаларида киритилган голлар бўйича ушбу тунирларда ўйнаётган барча футболчиларни ортда қолдирди. 

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду эса бу йил жами 42 та тўп киритди. Куни кеча Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида учта гол уриб суперрекорд ўрнатган эди. 

Бу гал Месси Роналдунинг рекордига ўзига хос жавоб қайтарди. 

SPORTS.uz