Ронда Роузи: "Дана Уайтсиз UFC учта бош ҳарфдан иборат оддий промоушен бўлиб қолади"
Аёллар ўта енгил вазнида UFC собиқ чемпиони Ронда Роузи промоушен президент Дана Уайт ҳақида гапириб ўтди.
“Данасиз UFC да руҳ қолмайди. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Уайт кетганидан кейин ММА саноатидаги энг яхши промоушен мақоми бўш қолади, деб ўйлайман. Дана — бу UFC. У бўлмаса, бу фақат учта бош ҳарфдан иборат оддий промоушен бўлиб қолади. Уайт компаниясининг имкон қадар муваффақиятли бўлишини ва максимал даражада даромад топишини истайди”, — дея америкаликнинг сўзларини келтирди "ММА Fighting" портали.
Эслатиб ўтамиз, Роузи охирги жангини 2016 йил 30 декабрь куни "UFC 207" турнирида Аманда Нуньесга қарши октагонга чиқиб, 1-раундда техник нокаутга учраган эди.



Комментарии