"Арсенал" ярим ҳимоячиси тўрт ойга сафдан чиқди

"Челси" бош мураббийи Лиам Росеньор ҳимоячи Уэсли Фофананинг жисмоний ҳолатига баҳо берди.

"У узоқ вақтдан бери илк бор ҳафта ўртасидан дам олиш кунларигача бўлган даврда икки ўйинни кетма-кет ўтказди. Бу жуда ижобий белги. Ҳар бир футболчининг мақсади — ҳар бир ўйинда майдонга туша олиш. Ҳозирча биз Фофана билан бу даражага етганимиз йўқ. Аммо биздаги тиббий штаб ва иш услубимиз билан буни амалга оширишимизга ишонаман", — деди Росеньор матбуот анжуманида.

Уэсли Фофана 2022 йилда "Лестер"дан "Челси"га 80 миллион еврога ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Жорий мавсумда ҳимоячи "кўклар" сафида барча мусобақаларда 24 та ўйинда иштирок этиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!